ⓘ Abdurahim toshtarosh. МУЛЛА АБДУРАҲИМ ТУРДИЕВ: ШАЙХ ВА МУҲАНДИС Нурато тоғлари бағрида мўжаз ва қадимий Ғозғон шаҳри жойлашган. Қадимий қалъа қўрғонлари, маҳоба ..

                                     

ⓘ Abdurahim toshtarosh

МУЛЛА АБДУРАҲИМ ТУРДИЕВ: ШАЙХ ВА МУҲАНДИС Нурато тоғлари бағрида мўжаз ва қадимий Ғозғон шаҳри жойлашган. Қадимий қалъа қўрғонлари, маҳобатли мармар масжиди, азиз авлиёлар қадамжолари, зилол ва бетакрор чашмалари, айниқса, мармар ва гранит конлари билан дунёга машҳурдир. Воҳанинг ўзига хос тили, гўзал афсона ва ривоятлари, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачилик анъаналари бор. Буюк ипак йўлида муҳим нуқта бўлган Ғозғондан чиққан карвонлар жаҳоннинг турли минтақаларига йўл оларди. Минг йиллик тарихи давомида кўп бор ободлик ва вайронагарчиликларни кўрди. Ҳар гал унинг заҳматкаш халқи қийинчиликларни ўз елкасига олиб элни ёруғликка чиқараверди. Бу юртнинг асл хазинаси унинг иймони бут, илм ва санъатга ошуфта инсонлари эди. Дарҳақиқат, Ғозғон элининг мана шундай ифтихорларидан бири мулло Абдураҳим Муҳандисдир. Мулла Абдураҳим 1877 йил 19 декабрида Бухоро амирлигида шайх мақомида қадр топган эшон Турдимурод ҳожи Умар ўғли хонадонида дунёга келган. Онаси Очилой мулло Охун қизи ҳам ил...